Хабарҳо

АХЛОҚ ТУЗАТИШ МУАССАСАСИДАГИ ТАРТИБСИЗЛИК: унинг ташкилотчилари кимлар ва бу жиноятга нима мақсадда қўл уришди? Featured

2019 йилнинг 19 май куни соат 21:30да Адлия вазирлигининг Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси Ваҳдат шаҳридаги 3/2-рақамли ахлоқ тузатиш муассасасида Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 401-моддаси прим.

1 билан маҳкум этилган маҳбуслар томонидан муассаса тизимини бесаранжомлаштириш ва ундан  қочиш мақсадида тартибсизлик уюштирилди.

Тартибсизликларни ташкил этувчилар Тожикистонда қонун билан тақиқландан «Ислом давлати» террорчи-экстремистик ташкилоти аъзолари бўлиб, унинг бевосита раҳбарлари Сурияда ўлдирилган собиқ хоин полковник Гулмурод Ҳалимовнинг ўѓли Беҳрўзи Гулмурод ва Фахриддин Гулов, Маҳмадулло Шарипов ва Рўҳулло Ҳасанов эди.

Номлари зикр этилган гуруҳ аввал ахлоқ тузатиш муассасасининг уч ходими – майор Бурҳониддин Муродов, майор Абдужаббор Ҳалимов ва катта лейтенант Асоев Маҳмуд Ҳамидовични пичоқ билан ваҳшийларча қатл этиб, муассасанинг жаримавий қамоқхонасидан «Ислом давлати» террорчи-экстремистик аъзолари бўлган яна 8 нафар бошқа маҳбусларни озод этишди ҳамда сўнгра 5 нафар маҳбус, жумладан, Саид Қиёмиддин Ғозий, Каримов Саттор Самадович (Махсуами Саттор) ва Сатторов Саидмаҳдихон (Шайх Темур)ни бошқа маҳбуслар олдида уларни қўрқитиш мақсадида пичоқ билан ваҳшийларча қатл этишган ва ўнлаб бошқа маҳбусларни калтаклаб,  ярадор этишган.

Сўнгра бу гуруҳ аъзоси муассасанинг тиббий қисмига ўт қўйиб, бир неча нафар маҳбусни гаровга олишди ва муассасадан қочиш мақсадида унинг ходимларига ҳужум қилишди.

Қонун талабларига биноан амалга оширилган жавоб амалиёти натижасида зикр этилган гуруҳнинг 24 нафар аъзоси зарарсизлантирилиб, 35 нафари қўлга олинди. Гаровга олинган шахслар озод этилдилар.

Юз берган ҳодиса юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноий иш очилди ва тергов давом этмоқда.

Бир ярим минг нафар маҳбус жазо муддатини ўтаётган муассасада муқаррар тартиб қайта тикланиб, вазият назорат остида турибди.

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлигининг 
Жиноий жазони ижро этиш бош бошқармаси матбуот хизмати

 

Log in

create an account