Хабарҳо

АЌШ Эрон Ислом инќилоби ќўриќчилари корпусини террорчилик ташкилоти деб эълон ќилди АЌШ Эрон ислом инќилоби ќўриќчилари корпуси (ИИЌК)ни террорчилик ташкилоти, дея эътироф этди, деб эълон ќилди АЌШ Президенти Доналд Трамп. Featured

Бу Вашингтон бошќа давлат ќуролли тузилмасини террорчи гуруњ сифатида эълон ќилган биринчи њодисадир.

Оќ уй Эрон ИИЌКдан ўзининг халќаро террорчилик амаллари учун фойдаланишини билдирди.

Эрон Њукумати ОАВнинг хабар беришича, Эрон, ўз навбатида, Американинг Яќин Шарќдаги ќуролли кучлари ќўшилмасини террорчи ташкилот, деб эълон ќилган. 

Бу ќарор мухолифлари фикрича, мазкур ќадам дўст бўлмаган мамлакатлар учун шу тариќаАмерика идоралари ва мансабдор шахсларини тазйиќ ќилишга бањона бўлиши мумкин. 

АЌШ давлат котиби Майк Помпеонинг билдиришича, тадбирлар бир њафтадан сўнг, ўз кучига киради. Унинг сўзларига ќараганда, Эрон ўзини расамадидаги мамлакат сифатида тутишга киришмагунча, АЌШ санкциялар режимини ўз кучида ќолдиради ва бу мамлакатга босим кўрсатишда давом этаверади.  Шунингдек, АЌШ иттифоќчиларини худди шундай йўл тутишга чаќирди.

" Эрон рањбарлари инќилобчилар эмас ва бу мамлакат ањолиси яхши яшаш учун њаќлидир, - деди Помпео. - Улар оппортунистлардир".

Шунингдек, у"Твиттер"да шундай деб ёзди: -"Эрон ањолисига озодлигини ќайтариш учун ёрдам беришимиз зарур ".

Олдинроќ АЌШ ИИЌК билан боѓлиќ ўнлаб Эрон ташкилотлари ва шахслар учун санкция ќўллаганди, лекин бу ташкилотнинг ўзи бирон-бир санкцияга тортилмаганди. 

Вашингтон ва Тењрон орасидаги муносабатлардаги кескинлик Трамп Эрон билан ядровий келишувдан чиќишга ќарор ќилганидан сўнг кучайди. 

Ядровий келишув 2015 йил июлида имзоланганди, у 2016 йил январидан кучга кирди, 2018 йил майида Европадаги иттифоќчилари норозилигига ќарамасдан, Трамп бу битимдан чиќди.

                         Эрон ва Исроил муносабати

 Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши АЌШ Ќуролли кучлари марказий ќўмондонлигини террорчи ташкилот сифатида эълон ќилди. У Эрон Ташќи ишлар вазири Жавод Зарифнинг мамлакат президенти Њасан Рўњонийга айни шу борадаги таклифидан сўнг, бу ќарорга келди, дея хабар берди мањаллий IRINN телеканали.

АЌШ Марказий ќўмондонлиги Афѓонистон, Ироќ, Эрон, Покистон ва Сурия њам кирган Ўрта Шарќ, Шарќий Африка ва Марказий Осиё минтаќаларидаги Америка њарбий кучларини бошќаради.

Кечаётган парламент сайловларидан сўнг, ўз вазифасини саќлаб ќолишга ишонаётган Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Америка президентининг ќарорини табриклади. "Президент Трамп, Ислом инќилобий ќўриќчилари корпусини террорчи ташкилот, деб эълон ќилиш ќарорингиз учун ташаккур. Сиз дунёни Эрон тажовузи ва террорчилигидан яна бир марта њимоя ќиляпсиз ", - дея ёзди у "Твиттер"да .

                                             Параллел армия

Ислом инќилоби ќўриќчилари  корпуси шоњ аѓдарилгандан кейин, кўп ўтмасдан, 1979 йилда, янги режимни њимоялаш ва Эрон мунтазам армиясига тенг тузилма сифатида тузилганди. 

"Ќўриќчи"ларнинг сони 150 минг кишигача бањоланади. Корпус ўзининг ќуруќликдаги, денгиздаги ва њаводаги кучларига, разведка хизматига ва махсус бўлинмаларига эга.  Буларнинг њаммаси Эрон Ќуролли кучлари  билан параллел равишда фаолият юритади.

                           АЌШ ИИЌКни нималарда айбламоќда?

АЌШ Эронни бир неча марталаб Сурия, Ироќ, Афѓонистон ва Ливандаги вазиятни бузишда айблади. «Ќўриќчи»ларни эса, бевосита Сурия, Ироќ ва Афѓонистонга жангариларни юборишда гуноњкор ќилмоќда.  

АЌШ президенти узоќ ваќт давомида ИИЌКни террорчи ташкилот сифатида эълон ќилишни режалаштирди, деди ОАВ билан телефон брифинги давомида кимлигини билдирмаслик шарти билан америкалик юќори мартабали амалдор. "ИИЌК Яќин Шарќдаги вазиятни бузишга уринди, улар ўз душманларини ўлдиришмоќда, жангарилари  юзлаб америкаликларни ўлдиришди, - дея таъкидлади у. – ИИЌКнинг икки вазифаси бор: у эронликларни ўз юртларида камситади ва чегарадан ташќарида одамларни ќўрќитиб, террорчилик ќилади".

АЌШ президенти маъмурияти ходими Корпус "ишончли одамлари орќали бутун дунё бўйлаб террорчилик амалларини маблаѓ билан таъминлашини» ќайд ќилди. " Улар террорчиликни шундайгина ќўллаб ќолмасдан, террорчилик фаолиятига тўѓридан-тўѓри ќўшилганлар".

У эндиликда АЌШ прокуратураси ИИЌКни ќувватлаётганларга нисбатан айблов эълон ќилиш имкониятига эга бўлишини ќўшимча ќилди. "АЌШ аниќ чаќириќ жўнатмоќда – ИИЌК билан бизнес юритишни тўхтатинг, йўќса, сиз террорчиликни молиялашда таваккалнинг натижасини кўрасиз (айбловга дучор бўласиз), - деди у.

Америкалик амалдор ИИЌКни террорчилик ташкилоти сифатида эътироф этиш ќарорини мамлакатдаги њар икки партияда ќўллашаётганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига ќараганда, Оќ уйда бошќа мамлакатларни њам Корпус таъсирини камайтириш учун ИИЌКни ињоталашга чаќиришмоќда: "Агар биз Эрон халќини ќўллаб-ќувватлашни истасак ва унга яхши яшаш имконини берсак, њамма мамлакатлар ИИЌКни заифлаштиришлари зарур (бунга эришишлари зарур).

Европа, таъкидлади у, Эрон тањдидига учрамоќда, масалан, яќинда Эрон Данияда ќотилликни режалаштирди. Ўтган йилнинг октябр ойи охирида Дания хавфсизлик хизмати ва контрразведкаси (PET) Эрон махсус хизматларини ќироллик њудудида њужумга тайёргарлик кўришда айблади. Копенгаген Тењронни Данияда яшаётган бир гуруњ Эрон фуќароларига, жумладан, «Ахвазни озод этиш учун кураш араб њаракати» (ASMLA) айирмачи гуруњининг Дания бўлими етакчиси њаётига суиќасд ќилишда гумон ќилмоќда.

Wall Street Journal хабарига кўра, ИИЌКга нисбатан чоралар кўриш учун   Помпео ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслањатчиси Жон Болтон њам айтган. Лекин бу ќарорнинг тўѓрилиги борасида иккиланганлар њам бўлган. Уларнинг орасида Штаблар бошлиќлари бирлашган ќўмитаси раиси Жо Данфорд бор.

Америка Ќуролли кучларининг айрим вакиллари њозирги ќарор Яќин Шарќдаги америкалик њарбийларга њужум ќилишга олиб бориши мумкин, деб ўйлашмоќда.

Хабар ќилинишича, МРБ ( Марказий разведка бошќармаси) њам ќарши чиќќан.

                          Олдинги санкцияларнинг давоми

Давлат департаменти тарќатган њужжатда айтилишича, ИИЌКга ќарши янги чоралар Трамп маъмуриятининг Эрон билан боѓлиќ инсон њуќуќи бузилиши, баллистик ракеталар ишланмалари дастури, интернетдаги зарарли њаракатлар, террорчилик ёки Эрон Њукумати билан алоќа ќилаётган шахслар, ширкатлар, самолётлар ва кемаларга нисбатан ќўлланган санкцияларнинг давомидир.   

1984 йилнинг 19 январида АЌШ Эронни террорчилик њомийлари бўлган давлатлар рўйхатига киритганди. Ўшандан буён, Эронга нисбатан бир ќатор чекловлар, жумладан, АЌШдан кўмак олиш, ќурол экспорти ва сотиш, икки ёќлама тайинловлардаги товарлар экспорти назорати ва бошќа молиявий њамда ўзга чекловлар жорий ќилинган. 

2017 йилда АЌШ Молия вазирлиги ИИЌК ни террорчилик ташкилотлари, жумладан, "Њезболла" ва ХАМАС каби гуруњларга ёрдам бераётган, террорчиликни ќўллаб-ќувватлаётган ташкилотлар ќаторига киритди.   

 

Log in

create an account